Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланднинг жанубий соҳилларида самолёт бўлаклари топилди, улар 2014 йил мартида йўқолиб қолган Малайзия «Боинг»ига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Архив. Фото: EPA

Архив. Фото: EPA

Улкан қайрилма металл парчаси Накхонситхаммарт провинциясида қирғоққа чиқиб қолган, аҳоли уни аниқлаштиришда ёрдам сўраб ҳукуматга мурожаат қилган. Бўлакнинг катталиги энига икки метр, бўйига уч метрни ташкил қилган.

Топилма кўплаб тахминларни келтириб чиқарган, бироқ Таиланд ОАВлари унинг Малайзия «Боинг»ига тааллуқлиги бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни илгари сурди. Расмий версия тақдим этилганича йўқ.

Malaysia Airlines’нинг Куала-Лумпурдан Пекинга учиб кетаётган самолёти 2014 йил 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолган эди. Кема бортида 239 киши бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди