MTV ва Nickelodeon каналларини ўз ичига олган Viacom медиаконгломерати раҳбари Самнер Редстоун психиатрик экспертизадан ўтиши керак, деб ёзади «ТАСС». Қарор судда Редстоуннинг маъшуқаси унинг ишга лаёқатсизлигини маълум қилгач, унинг компанияси инвесторлари сўровига кўра қабул қилинди.
Редстоуннинг собиқ маъшуқаси Мануэла Герцер судга ўтган йил ноябрида медиамагнатнинг онгсиз ҳолатда эканлиги ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган эди.
Самнер Редстоун — Американинг CBS медиахолдинги асосий акциядори National Amusements компанияси эгаси. Айни пайтда Редстоун Viacom компанияси раиси лавозимини банд этган, у MTV, Nickelodeon ва Comedy Central каби кабель тармоқларига эгалик қилади.
Изоҳ (0)