Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида хавфсизликни таъминлашга сафарбар этилган швейцариялик аскарлардан бир гуруҳи наркотик қабул қилгани фош этилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Гап 12 нафар аскар ҳақида кетмоқда. Улардан етти нафари наша, беш нафари эса кокаин истеъмол қилгани айтилмоқда. Мамлакат армияси матбуот котиби Штефан Хофер мазкур маълумотни тасдиқлади. У наша чекканлар 10 кунга ҳибсга олиниши ва 490 доллар атрофида жарима тўлаши, кокаинга ружу қўйганлар эса армиядан кетказилиши ва уларга нисбатан айбловлар фуқаролик судига юборилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)