38 ёшли россиялик Елизавета Родина Болгарияда бўлиб ўтган «Дунёнинг энг гўзал бувиси» танловида Европанинг энг соҳибжамол бувиси деб топилди. Биринчи ўринни эса болгариялик акушер-гинеколог Грета Кралева эгаллади. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Дунёнинг энг гўзал бувиси бўлиш учун Болгария, Латвия, Сингапур, Филиппин, Исроил, Испания ва Россия вакилалари кураш олиб борди. Елизавета Родина набираси Тамара туғилгач ва Россияда шундай номни қўлга киритгач, халқаро танловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)