Шимолий Қозоғистон вилоятида йил бошидан буён учта грипп билан касалланиш ҳолати қайд этилиб, беморларнинг бирида «чўчқа гриппи» деб аталувчи H1N1 вируси аниқланган. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар қилмоқда.
Чўчқа гриппига чалинган бемор даволанмоқда. Бемор шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилганлиги сабабли касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди.
Таъкидланишича, ҳудуддаги эпидемиологик ҳолат умуман олганда барқарор. Эпидемиологлар грипп ва шу каби бошқа шамоллаш касалликларини январь ойининг охири ва февраль ойининг бошида авж олишини кутмоқда. Унинг иккинчи оқими эса март ойига тўғри келади.
Изоҳ (0)