Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Шимолий Корея ядро дастури бўйича олти томонлама музокаралардан КХДРни чиқариб ташлашни таклиф этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Илгарилари олти томонлама музокаралар Шимолий Корея ядро дастури муаммосини мулоқот йўли билан ечиш учун замин сифатида фойдали эди. Энди улар тикланган тақдирда ҳам мазкур жараёндан КХДРни чиқариб ташлаш ва беш томонлама музокаралар ўтказишга ҳаракат қилиш лозим», — дея таъкидлаган Пак Кин Хе.
Маълумот учун, икки Корея, Хитой, Россия, АҚШ ва Япония иштирок этаётган олти томонлама музокаралар 2003 йилда бошланган бўлиб, ҳозиргача уларнинг олти раунди ўтказилган. 2005 йили бўлиб ўтган тўртинчи раундда иқтисодий кўмак эвазига КХДР ядро дастуридан воз кечиши тамойиллари бўйича қўшма баёнот имзоланганди.
Изоҳ (0)