Тожикистон парламенти Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, улар мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонга чекланмаган марта сайланиш ҳуқуқини беради, деб ёзади «РИА Новости».
Шунингдек, Конституцияга киритиладиган тузатишлар мамлакат президентлигига номзодлар ёшини 35 дан 30 гача туширишни кўзда тутади.
Тузатишларга кўра, Адлия кенгаши тугатилади. Асосий қонун энди фақат Конституция деб аталади. Ўзгартишлар диний хусусиятга эга сиёсий партиялар тузишни тақиқлайди.
Парламент қуйи палатаси лойиҳани Конституциявий судга йўналтирди, шундан сўнг ушбу ўзгартиришларни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш санаси аниқланади.
Изоҳ (0)