Эрон ўз фуқароларига Саудия Арабистонида жойлашган Макка ва Мадинага ҳаж зиёратига боришни тақиқлади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Шу билан бирга, Теҳрон Арабистондан маҳсулотлар импортини ҳам ман қилди. Ушбу тадбирлар дипломатик алоқалар узилиши ва Ямандаги Эрон элчихонасига, гўё, Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция томонидан берилган авиаҳужумга жавоб бўлди.
Ҳажнинг тақиқланиши Саудия Арабистони иқтисодиётига салбий таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда. Арабистон ҳар йили ҳаж зиёратидан 18 миллиард доллар даромад олади. Расмий маълумотларга кўра, йилига 600 минг эронлик Макка ва Мадинага ҳажга боради.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони 3 январь, якшанба куни кечки пайт Эрон ислом республикаси билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. Бу нуфузли шиа уламоси Нимр ан-Нимр Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қатл этилгани билан боғлиқ.
Изоҳ (0)