Миллиардер Алишер Усмонов ҳеч кимга ҳеч қандай мерос қолдирмайди. Бу ҳақда у Forbes журналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
«Ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмайман. Фарзандларим йўқ, бойлигимни эса ҳаётим давомида ўзимга ва бошқаларга керак деб ҳисоблаган нарсалар учун сарфлашга улгураман. Қолганини эса дўстларим мен айтганимдек тақсимлашади», — дейди миллиардер.
«Пайғамбар ёши — 63 га тўлгунча нима қилиш ҳақида ўйлаб кўрса бўлади, бироқ ундан сўнг манфаат кўзлаб ишлашни истамайман. Шу сабабли 63 ёшимда пул топиш фаолиятимни тўхтатаман. Хайрия билан шуғулланишим аниқ. Агар, насиб қилса, ҳаёт бўлсам, албатта», — дея қўшимча қилди Алишер Усмонов.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 9 сентябрь куни 63 ёшга тўладиган миллиардер Алишер Усмонов 2015 йил якунларига кўра 14,4 миллиард доллар маблағ билан Россиянинг энг бадавлат учинчи одами бўлди, бунгача 2012—2014 йиллар давомида кетма-кет уч йил Россиянинг энг бадавлат одами деб топилганди.
Изоҳ (0)