Австралиянинг Квинсленд штатида кимёвий воситалар ортилган поезднинг рельслардан чиқиб кетиши оқибатида, зарар кўрган вагонлардан 31,5 минг литр сульфат кислотаси тўкилиб кетди. Бу ҳақда The Courier Mail агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб поезднинг рельслардан чиқиб кетиши оқибатида 200 минг литр сульфат кислота ерга тўкилиб кетганлиги маълум қилинган эди.
Сўнгги тасдиқланган маълумотларга кўра, 26 вагондан таркиб топган поезд жами 819 минг литр сульфат кислотасини ташиб кетаётган бўлиб, шундан 31 минг литрдан зиёд бўлган қисми ҳалокат натижасида тўкилган.
Авария хизмати ҳалокат содир бўлган ҳудудда темирйўл орқали юк ташиш тақиқининг амал қилишини яна 48 соатга узайтирди.
Изоҳ (0)