Марҳум Борис Немцов оиласининг вакили Вадим Прохоров Россия Тергов қўмитасининг сиёсатчини ўлдиришни Руслан Муҳиддинов буюртма қилгани ҳақидаги баёнотига норозилик билдирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Зарур ҳужжатлар қўлига тушиши билан, у тегишлича чора кўрмоқчи.
«Муҳиддинов ташкилотчилардан бири ҳисобланади, бунинг устига, у энг пастки бўғиндан. У Руслан Геремеевнинг ҳайдовчиси бўлган. Қотилликни ташкил қилиш учун унда на шахсий мақсад, на пул бор», — деди адвокат.
Прохоров аввалроқ «Север» батальонининг бошқа офицери Руслан Геремеевга нисбатан ҳам айбловлар эълон қилинишини қатъий талаб этган эди. Унинг қаерда эканлигини тергов аниқлай олганича йўқ.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Руслан Муҳиддиновни «амалга оширилган жиноятлар буюртмачиси ва ташкилотчиси» деб ҳисоблашини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)