29 декабрь куни давомида Борис Немцовни ўлдиришда гумон қилинаётган беш кишига нисбатан якуний таҳрирдаги айблов эълон қилинади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Тергов қўмитасига таяниб. Бундан ташқари, қўмита сиёсатчининг ўлдирилишини буюртма қилишда гумонланаётган шахсни ошкор этди.
«Бугун текширув доирасида терговчилар Заур Дадаев, Анзор ва Шадид Губашев, Темирлан Эскерханов ва Хамзат Бахаевга нисбатан уюшган гуруҳ таркибида ёлланма қотилликни амалга ошириш ҳамда ўқотар қуролни ноқонуний равишда сотиб олиш, олиб юриш, ташиш ва сақлаш бўйича якуний таҳрирдаги айбловни эълон қилмоқчи», — дейилади тергов қўмитаси хабарида.
Тергов Руслан Муҳиддиновни «амалга оширилган жиноятлар буюртмачиси ва ташкилотчиси» деб ҳисоблайди. Тергов 2016 йил январида якунланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги жиноий иш фигуранти Руслан Муҳиддинов жиноятни ташкиллаштиришда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)