Сурия президенти Башар Асад Эронга парвоз қилаётганда, унинг самолётини Россиянинг тўртта қирувчи самолёти кузатиб боради. Бу ҳақда Эроннинг Fars News агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Тўқнашувлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг авиация қўмондонлиги уларнинг кучлари Башар Асаднинг самолётига яқинлашмаслиги ҳақида огоҳлантириб қўйилди», — деб ёзади нашр. Қўшимча қилинишича, Сурия президенти Эронга Ироқ устидан учиб ўтади.
Олдинроқ Fars агентлиги ўз манбаларига таяниб, Сурия етакчиси декабрь охири ёки январь ойининг бошида Теҳронга сафар уюштириши ҳақида хабар берганди. Аммо ҳозирча бу маълумот тасдиқланмади.
Изоҳ (0)