Африка иттифоқи Бурундидаги вазиятни тартибга солиш учун ушбу мамлакатга беш минг нафар тинчликпарвар кучларини жойлаштиришга тайёр эди, бироқ Бурунди ҳукумати иттифоқнинг бу таклифини рад этди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Биз хорижлик ҳарбийларга Бурундида бўлишга рухсат бермаймиз. Биз уларга муҳтож эмасмиз», — деди Бурунди президентининг вакили Герваис Абайео.
«Биз Африка иттифоқининг Африкадаги бир нечта миссияларига ҳарбийлар етказиб берувчи давлатмиз, энди улар тинчликпарвар кучларни бизнинг мамлакатимизга киритмоқчими? Улар бизни ёрдамга муҳтож деб ўйлаётган бўлса, нима учун ўзимизнинг жангчиларимизни қайтариб бермаяпти?» , — деди Абайео.
Олдинроқ Бурундида Африка тинчликпарвар кучларини жойлаштириш учун бир-икки ҳафта талаб этилиши маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бурундида мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза учинчи муддатга сайланиш режасини эълон қилганидан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Мамлакат пойтахти Бужумбурада жойлашган ҳарбий базаларга 11 декабрь куни уюштирилган ҳужумлардан сўнг у ердан 87 кишининг жасади топилди.
Изоҳ (0)