Россия авиацияси томонидан уюштирилганлиги тахмин қилинаётган ҳужум натижасида Идлиб шаҳрида 40 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда қутқарувчилар ва маҳаллий аҳолига таяниб, Reuters маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Қутқарувчилар Идлиб вилояти пойтахти ҳисобланган Идлиб шаҳрига уюштирилган сериялик авиазарбалар натижасида камида 43 киши вафот этганини тасдиқлади. Фавқулодда хизматлар вакилларининг таъкидлашича, харобарлар орасида яна қурбонлар бўлиши муммкин.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Идлиб шаҳри марказига камида олтита авиазарба берилган, шаҳарликлар такрорий зарбалардан хавфсирамоқда. Идлиб аҳолиси авиазарбалар Россия Ҳарбий-космик кучлари томонидан берилганини айтмоқда.
Ноябрь охирида ҳам Reuters агентлиги суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва маҳаллий аҳолига таяниб, Суриянинг Эриха шаҳрига Россия авиацияси ҳужум уюштирганини хабар берганди. Ўшанда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари 18 киши ҳалок бўлганини, гувоҳлар эса 30 киши қурбон бўлганини маълум қилган.
Изоҳ (0)