Бир қатор мамлакатларнинг олимлари жами 17 йил давом этган, 140 мингдан ортиқ кўнгиллини қамраб олган тажриба давомида инсон саломатлиги ва умри давомийлигига салбий таъсир кўрсатувчи маълум бир касблар борлигини аниқлади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Экспертлар хулосасига кўра, ишдаги стресс эркакларда ҳам, аёлларда ҳам инсулт билан касалланиш хавфини мос равишда 22 ва 33 фоизга оширади. Хавфли касблар орасида муҳандислик, ўқитувчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва копирайтерлар кўрсатиб ўтилган.Ишдаги юқори даражадаги стресс соғлом ишчининг саломатлигига нафақат салбий таъсир этади, шу билан бирга уни нотўғри турмуш тарзини танлашга мажбур қилади. Яъни, ишчи ҳаддан ташқари кўп чекиши, беқарор овқатланиши ёки ҳаддан ташқари кўп еб юбориши — ишдаги стрессдан.
Ходимларда стресс ҳолатларининг юзага келишида иш берувчи ҳар доим ҳам айбдор бўлавермайди. Кўпинча ходимлар ўзини ўзи қийнайди — иш вақтини нотўғри тақсимлайди, ҳамкасблари ва бошлиқлари била келиша олмайди, ишдаги камчиликларга оилавий, шахсий муаммолар ҳам қўшилиб кетади.
Қизиқ томони, аҳоли орасида унча оммалашмаган ободонлаштирувчи ва кончи касбларида стресс даражаси энг кам бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)