Россия қуролли кучлари Сурияда ИШИДга қарши операция давомида барча имкониятларидан фойдаланганича йўқ. Бу ҳақда 19 декабрь, шанба куни хавфсизлик органлари ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Биз учувчиларимиз, разведкачиларимиз қанчалик самарали ишлаётгани, армия, флот, авиация ҳаракатларини ўзаро нечоғли муваффақиятли мувофиқлаштириб бораётгани, энг замонавий қурол-яроғдан фодаланаётганини кўриб турамиз. Бу ҳали барча имкониятлар ишга солинди дегани эмас. Бизда қўшимча воситалар ҳам бор, керак бўлса улардан ҳам фойдаланамиз», — дея таъкидлаган Путин.
Изоҳ (0)