Москва марказида шаҳар полицияси маданият марказида ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Маҳаллий вақт билан 5:49 да ёнғин ҳақида маълумот келиб тушди, 5:57 да ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига етиб борди. Дастлабки маълумотларга кўра, беш қаватли маъмурий бинонинг том қисмида ёнғин юз берган», — деди Москва фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили.
Жабрланувчилар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Шаҳар полицияси матбуот хизматининг тасдиқлашича, маданият марказида ҳақиқатан ҳам ёнғин келиб чиққан, ҳодиса жойига шошилинч хизматлар чақирилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шошилинч хизматлардаги манбанинг қайд этишича, ёнғин бинонинг 3- ва 4-қаватларида, умумий майдони 90 квадрат метр бўлган жойда келиб чиққан.
Изоҳ (0)