АҚШда нефтнинг тижорат захиралари ҳафта мобайнида, 4 дан 11 декабргача 4,84 миллион баррелга кўпайиб, 490,70 миллион баррелга етди. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Bloomberg агентлиги томонидан сўров ўтказилган экспертлар захиралар 1,5 миллион баррелга камайишини тахмин қилганди. Лондондаги ICE биржаси Brent туридаги нефтнинг фючерс шартномаси 2 фоизга пасайиб, баррель учун 37,66 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)