Ўзларининг антиқа дўстлиги билан барчага танилган йўлбарс Амур ва эчки Тимур мухлисларини ҳайратга солишда давом этмоқда. Қор ёққан пайтда Тимур Амурни ёғин-сочиндан яширинган пана жойидан қувиб, унинг ўрнини ўзи эгаллаб олди. Бу ҳақда Приморье сафари-боғи сайтида ҳикоя қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
«Қор ёққан пайт қизиқ ҳолат юз берди: Амур ёғинлардан асрайдиган пана жойда ёнбошлашга ҳаракат қилди, бироқ дарров Тимур етиб келди ва йўлбарс жойни эчкига бўшатишга мажбур бўлди», — дея маълум қилади парк вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жанубий кореялик кино усталари икки жонивор ҳақида фильм суратга олишга киришганини хабар бергандик.
Изоҳ (0)