Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу рус ҳарбийларининг Сурияда қуруқликдаги операцияларида иштирок этиш эҳтимолини истисно қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Владимир Комоедовнинг маълум қилишича, Шойгу бу ҳақда «ҳукумат соати»да айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Россия самолётлари сентябрь охиридан бери Башар Асад армияси билан биргаликда Сурия ҳудудидаги ИШИД марраларига зарба бериб келмоқда. Ҳозирга қадар Россия Ҳарбий-космик кучлари Сурияда 4 мингдан ортиқ ҳарбий парвозларни амалга оширди ва ИШИДнинг 8 мингдан зиёд объектини йўқ қилди.
Изоҳ (0)