Рамаллах шаҳри яқинидаги Каландия шаҳарчасида исроиллик аскарларга ҳужум қилишга уринган икки нафар фаластинлик отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Исроил телевидениесига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Икки террорчи чегара полицияси жангчиларига ҳужум қилишга уриниш чоғида отиб ўлдирилди. Ҳодисада уч нафар исроиллик аскар жароҳат олди», — дея маълум қилинган телевидение хабарида.
Исроил армияси матбуот хизмати уч нафар ҳарбий хизматчи Каландиядаги операция давомида жароҳат олганини тасдиқлади. Ҳодиса юзасидан суриштирув бошланган.
Изоҳ (0)