Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

11 декабрь, жума куни, Парижнинг марказида, қуролланган ўғри Chopard заргарлик туркумидаги заргарлик дўконидан 1 миллион евро қийматидаги қимматбаҳо безакларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда AP агентлиги берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилади.

Фото: «Champselysees-paris»

Фото: «Champselysees-paris»

Ўғирлик кечаю-кундуз қўриқланадиган Елисей саройининг қарама-қаршисидаги бутик дўконида содир бўлди.

Полиция маълумотига кўра, талончилик вақтида ҳеч ким зарар кўрмаган.

Агентликнинг таъкидлашича, Париждаги заргарлик дўконлари  кўпинча ўғрилар нишонига тушиб туради, бироқ, президент саройи рўпарасидаги дўконни тунашга ҳар кимнинг ҳам юраги дов беравермайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади