Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU) янги Measuring the Information Society рейтингини эълон қилди, деб ёзади Naked Science.
У халқаро тармоққа уланиш бўйича турли жиҳатларни, жумладан тезлик, нарх, уланган абонентлар сони, камида битта компьютерга эга уй хўжаликлари сонини ҳисобга олади. Барча мезонлар бўйича мукаммал кўрсаткичга эга бўлган мамлакат 10 баллик баҳога эга бўлиши мумкин, бироқ унга ҳеч қайси давлат яқин кела олмади.
Рейтингда 8,93 балл билан Жанубий Корея етакчилик қилди, Дания (8,88) ва Исландия (8,86) ундан кейинги ўринларни эгаллади. Юқори ўнталикни Буюк Британия, Швеция, Люксембург, Швейцария, Нидерландия, Гонконг ва Норвегия давом эттирди.
АҚШ рейтингда 15-ўринни эгаллаган бўлса, Хитой атиги 83-поғонани банд этди. Россия 6,91 балл тўплаб, 45-ўринда жойлашди. Эстония 20, Беларусь 36, Украина 79-ўринларга лойиқ деб топилди.
Изоҳ (0)