11 декабрь, жума куни Украина Олий Радасида муштлашув содир бўлди, дея хабар бермоқда Meduza.
«Пётр Порошенко блоки» депутати Олег Барна бош вазир Арсений Яценюк нутқ сўзлаётган трибунага келиб, унга гулдаста берди, сўнг уни четга суриб чиқармоқчи бўлди. Шунда Барнанинг ёнига яна бир нечта депутат югуриб келди ва оммавий муштлашув бошланди. Яценюк ва гулдаста унда иштирок этмади.
Рададаги жанжал ҳукумат ҳисоботи чоғида бўлиб ўтди: Барна Яценюкнинг «Пётр Порошенко блоки» энергетика соҳасидаги вазият ҳақида «ўз вазири» Владимир Демчишиндан сўраб кўриши мумкинлиги ҳақидаги гапига қизишди.
Яценюк ҳодиса юзасидан изоҳ беришдан бош тортди, бироқ: «Ҳаммаси жойида. Аҳмоқлар кўп-да», — дея хитоб қилди. «Пётр Порошенко блоки» фракцияси раҳбари Юрий Луценко ўз ҳамкасби учун узр сўради. Кейинроқ Барнани фракциядан четлатишди.
Изоҳ (0)