Хитойнинг Fosun инвестициявий конгломерати ўз раҳбари Го Гуанчан йўқолиб қолгани муносабати билан акциялари савдосини тўхтатди, дея хабар бермоқда «РБК». Гуанчан ўзини хитойлик Уоррен Баффет деб атайди ва мамлакатнинг энг бадавлат кишиларидан бири ҳисобланади.
Го Гуанчан ғойиб бўлгани ҳақидаги гап-сўзлар 10 декабрь куни молиявий нашрлардан бири, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бизнесмен Шанхай аэропортида полиция томонидан қўлга олингани ҳақида ёзгач, Хитой бўйлаб тарқалиб кетди. Fosun раҳбарияти ушбу мақоладан сўнг қўнғироқларга жавоб бермай қўйди.
Financial Times ёзишича, Го Гуанчаннинг ҳибсга олингани ҳақидаги миш-мишлар рост бўлиб чиқса, у аксилкоррупция текширувларига алоқадор бўлиб чиққан энг йирик хитойлик бизнесменга айланади.
Изоҳ (0)