Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияда ИШИДга қарши кураш кампаниясида иштирок этаётган Россия самолётини уриб туширишга шахсан буйруқ берган. Бу ҳақда WikiLeaks аноним манбага таяниб Twitter’да эълон қилган ахборотда маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
WikiLeaks таъкидлашича, Эрдўғон Су-24 уриб туширилишидан олти ҳафта аввал шундай кўрсатма берган. Манбага кўра, Туркия раҳбари ҳукуматни бирлаштириш ва қўллаб-қувватлашга эга бўлиш учун «мамлакатни Россия билан уруш ёқасига келтириш»га қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия президенти уриб тушириган самолёт Россияга тегишли эканлигини бу ҳақда Россия ҳукумати эълон қилгандан кейингина билганлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)