Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили аксилкоррупция форумида нутқ сўзлаб, Украина ҳукумати ва мамлакатнинг энг йирик бизнесменларини давлат маблағларини ўғирлашда айблади, деб ёзади «Коммерсант».
Унинг сўзларига кўра, коррупция туфайли Украина йилига 5 миллиард доллар йўқотади, давлат корхоналарида эса қарийб 120 миллиард гривна қўлдан чиқарилган фойда ва даромад сифатида қайд этилади. «Бунда ҳам Миллий банк, ҳам ҳукумат, ҳам партия корчалонлари иштирок этади», — деди Саакашвили.
У Ринат Ахметов, Николай Мартиненко, Игорь Коломойский, Дмитрий Фирташ ва бошқаларнинг турли коррупция схемаларини тилга олиб ўтди.
Изоҳ (0)