Буюк Британияда тошқин туфайли мингдан зиёд киши эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви».
Англия шимоли ва Шотландия жанубида 200 дан ортиқ уй сув остида қолган. Бунга шиддатли ёмғирлар ва Атлантикадан келган довул сабаб бўлди.
Айрим аҳоли пунктларида сув сатҳи одам белигача кўтарилган. Тошқиндан энг кўп Карлайл шаҳри жабр кўрган, у ерда эвакуацияда ҳарбийлар иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)