Арманистонда конституциявий ислоҳот юзасидан овоз бериш бўлиб ўтган сайлов участкалари ёпилди. Мамлакат марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, референдумда сайловчиларнинг салкам 40 фоизи қатнашган, дея хабар беради Meduza.
Арманистонда президентлик бошқарувидан парламент бошқаруви шаклига ўтиш масаласи кун тартибига қўйилган референдумнинг дастлабки натижалари тўғрисида маълумотлар ҳозирча берилмаган.
Конституциявий ислоҳот лойиҳасига кўра, агар фуқаролар уни қўллаб-қувватласа, Арманистонда президент ваколатлари кескин қисқартирилади. Шунингдек, президентни парламентда сайлаш, унинг ваколатлари муддатини беш йилдан етти йилгача узайтириш ва лавозимни эгаллашини бир муддат билан чеклаш ҳам таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)