Россиянинг «Матч ТВ» телеканалининг Facebook’даги саҳифасида 6 декабрь куни эрталаб янги пост пайдо бўлди, унга каналнинг турли ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари пароллари акс этган сурат илова қилинган эди, деб ёзади Meduza.
Нашр таъкидлашича, пароллар ҳақиқий бўлган, бироқ тезда уларни алмаштиришган.
Расм охир-оқибат «Матч-ТВ» Facebook саҳифасидан ўчирилди.
«Матч ТВ» «Россия 2» ва «НТВ Плюс»нинг спорт каналлари базасида 1 ноябрь куни очилган бўлиб, унинг бош продюсери Тина Канделакидир.
Изоҳ (0)