Россиянинг A321 самолёти Синай ярим оролида ҳалокатга учраши юзасидан тергов натижалари ҳақидаги маъруза йил охиригача эълон қилинади, деб ёзади «Сегодня.ua» Миср фуқаролик авиацияси вазирлигига таяниб.
Вазирликдаги манбалар маълумотларига кўра, 45 км масофага сочилиб кетган самолёт бўлаклари таҳлил қилиниб, лайнер ҳалокатига бортда бомба портлаши сабаб бўлгани аниқланди.
Бироқ 47 кишилик тергов комиссияси портловчи қурилма айнан қачон — самолёт Шарм-аш-Шайх аэропортида турган вақтида ёки Россияда — ўрнатилгани бўйича бир хулосага келганича йўқ.
Изоҳ (0)