Ливанда худкуш террорчи ўз уйида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, қурбонлар ва яраланганлар бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса мамлакат шимолида, террорчининг уйига ҳарбийлар бостириб кирганида содир бўлди. Шифокорлар ва хавфсизлик соҳасидаги манба маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида террорчининг ўзи ва оиласи аъзолари бор. Камида олти киши, шу жумладан, ҳарбий хизматчилар жароҳатланган.
Изоҳ (0)