Ҳиндистон жанубида жойлашган Ченнай шаҳридаги тиббиёт маркази қайта жонлантириш бўлимида тирикликни таъминлаш қурилмалари ишламай қолиши натижасида камида 18 бемор вафот этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» маҳаллий ҳукумат вакилларига таяниб.
Таъкидланишича, жала натижасида техникани ток билан таъминлаб турган электр генератор ишдан чиққан. Айни пайтда ҳодисани текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Нашр эслатишича, Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида (маъмурий маркази — Ченнай) кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 325 кишига етди.
Изоҳ (0)