Япониянинг Мобара шаҳридаги автотураргоҳда ойда икки бор бўладиган осори-атиқалар бозори савдо қаторларига автомобиль келиб урилиши оқибатида камида беш киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
NHK телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса 5 декабрь, шанба куни рўй берган. Жабрланганларнинг ҳуши жойида бўлса ҳам, касалхонага ётқизилганлар бор. Айни пайтда уларнинг сонига аниқлик киритилмоқда.
Қўлга олинган ҳайдовчининг полициячиларга маълум қилишича, тўқнашув у тезлик ва тўхтатиш педалларини адаштириб қўйгани туфайли содир бўлган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.
Изоҳ (0)