Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон нафақат Европа, балки мусулмон мамлакатлари ҳам Бирлашган Қиролликнинг Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бериш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаётганига ишончи комил. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бизни нафақат шерикларимиз, балки мусулмон давлатлари, Форс кўрфази мамлакатлари ҳам қўллаб-қувватламоқда. Улар биздан шу ҳақда сўраган», — дея маълум қилган Кэмерон Sky News телеканалига берган интервьюсида.
Бош вазир авиазарбалар Ғарб мамлакатлари аксилтеррор стратегиясининг бир қисмигина эканлиги, ИШИДга қарши курашда муваффақиятга эришиш учун сабр-тоқат ва қатъият зарурлигини билдирди.
Изоҳ (0)