Индонезиянинг Суматра оролидаги Бенгкулу провинциясида 3 декабрь куни ер кўчиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий бошқармага таяниб.
Ер ўпирилиши эрталабки соатларда Лебонг Тандаи аҳоли пункти ҳудудида юз берди, натижада бир нечта турар-жой кўчки остида қолди.
Офатга сел келиши сабаб бўлди. Воқеа жойи тепаликларда бўлиб, у ерда авваллари олтин конлари жойлашган бўлган.
Изоҳ (0)