Миср кассация суди «Мусулмон биродарлар» ҳаракати вакилларининг уларга нисбатан чиқарилган ҳукмларга апелляциясини қондирди ва ишни қайта кўриб чиқишга юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суд ҳаммаси бўлиб 13 киши, жумладан, айни пайтда мамлакатда фаолияти тақиқланган ҳаракатнинг Мисрдаги етакчиси Муҳаммад Бадийга нисбатан ўлим жазоси, шунингдек, «Мусулмон биродарлар»нинг 25 нафар фаолига чиқарилган умрбод қамоқ жазосини бекор қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида жиноий ишлар бўйича Қоҳира суди Муҳаммад Бадий ва унинг тарафдорларидан бир гуруҳини 2013 йилда мамлакатда ҳукумат алмашгандан кейинги тартибсизликларда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилганди. Ўлим жазоси мамлакат олий муфтийси томонидан маъқулланганидан сўнг апрелда суд ҳам ушбу ҳукмларни тасдиқлаган, шундан сўнг судланувчилар ҳукм устидан шикоят қилганди.
Изоҳ (0)