Парижда ва Франциянинг пойтахт минтақасида ҳужумлар уюштирган жиноятчилар терактлар тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун 30 минг евродан кўп бўлмаган маблағ сарфланган. Бу ҳақда 3 декабрь, пайшанба куни Франция молия вазири Мишель Сапен маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Сўнгги терактларнинг молиялаштирилиши 30 минг евродан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ҳужумлардан сўнг ҳисоб рақамларидаги ҳаракатлар таҳлили Бельгиядаги оилаларга чиқиш ва махсус хизматларга бу жойларни тарк этганларни аниқлашда ёрдам берди», — дея таъкидлаган молия вазири Сен-Денидаги махсус операция давомида йўқ қилинган террорчиларни назарда тутаркан.
Изоҳ (0)