Американинг Planet Ocean Underwater Hotel компанияси жойидан силжитиб бўладиган сувости меҳмонхонасини дунёда биринчи бўлиб қурмоқчи, дея хабар бермоқда Fox News.
У тахминан тўққиз метр чуқурликда жойлашади. Лойиҳа қиймати 20 миллион долларга тенг.
Меҳмонхона айнан қаерга қурилиши ҳозирча аниқ эмас, бироқ у Гавайи ороллари ёки Миср қирғоқлари яқинида жойлашиши мумкин. Меҳмонларга манзарали деразаларга эга 12 та хона таклиф қилинади. Бундан ташқари, меҳмонхона довул ёки бўрон эпицентрига тушиб қолмаслиги учун сув остида ҳаракатлана олади.
Сувости меҳмонхонасида бир кеча-кундуз яшаш уч мингдан олти минг долларгача тушади. Уч миллион долларга эса ҳар қандай киши битта хонани сотиб олиши мумкин.
Меҳмонхона прототипи айни пайтда Флорида штатида Ки Уэст ороли соҳиллари яқинида қурилмоқда, кейинчалик у Кубага олиб борилади.
Изоҳ (0)