Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи таркибида бўлган самолёт хатолик туфайли Исроил назорати остидаги Голан тепаликлари ҳудудидаги ҳаво кенгликларига кириб қолган, деб хабар беради «Газета.ru».
Мамлакат мудофаа вазирининг сўзларига кўра, россиялик учувчи Исроилнинг ҳаво ҳудудига 1,6 км ичкаригача кириб борган. Шундан кейин у билан алоқага чиқишган.
Алоқа ўрнатилгандан кейин учувчи ҳеч қандай ҳодисасиз чегаранинг нариги томонига қайтган.
Маълумот учун, Голан тепаликлари Яқин Шарқдаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади ва айни вақтда уни Исроил ўз назорати остига олган. Исроил ҳам, Сурия ҳам Голан тепаликларини ўз ҳудудининг бир қисми деб билади.
Изоҳ (0)