Россиялик қандолатчилар Санкт-Петербургдаги «Шоколад байрами»да президент Владимир Путиннинг бўйи баробаридаги шоколаддан қуйилган ҳайкалини тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз президентни бор бўйича тайёрлашга қарор қилдик. Манбалар орқали унинг оғирлиги 70 килограмм, бўйи эса 170 сантиметр атрофида эканлигини аниқладик», — дея таъкидлади фестиваль ташкилотчиларидан бири Михаил Лобченков. Унинг айтишича, айни пайтда Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олиш учун талабнома тайёрланмоқда.
Антиқа ҳайкалга келсак, унда жилмайиб, бош бармоғини кўрсатаётган Путин тасвирланган, унинг оёғи остида эса шоколадли ит ястанган.
Изоҳ (0)