АҚШ Геология хизматининг хабар беришича, Туркиянинг марказий қисмида жойлашган Малатя вилоятида ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган 4,9 магнитудали зилзила содир бўлганлиги қайд этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ерости силкиниши эпицентри Кулунжак шаҳридан 7 километр, Хекимхан шаҳридан эса 16 километр узоқликда жойлашган. Туркия пойтахти Анқара шаҳри зилзила марказидан 400 километрдан ортиқ масофада жойлашган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)