Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри полицияси вертолётни ўғирлаб кетган Санта-Клаус кийимидаги одамни қидирмоқда. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маҳаллий котибият берган маълумотларга кўра, Санта вертолётни маҳаллий аэропортда ижарага олган. Буюртмачи Санта «Қора жума», яъни анъанавий катта миқдордаги олди-сотди ўтказиладиган кунда махсус «сюрприз» тайёрлаганлигини баҳона қилган.
Вертолёт парвоз қилгандан сўнг, Санта учувчига бир қишлоқ ҳудудига қараб учишни буюрган ва ерга қўнгач, учувчининг қўл-оёғини ферма ёнида боғлаб, Санта шу ерда кутиб турган шериги билан номаълум тарафга учиб кетган.
Бир неча соатдан сўнг, учувчи ўзини бўшатиб олиб, Robinson 44 русумли вертолётининг ўғирланганлиги тўғрисида полицияга хабар берган. Ушбу моделдаги янги вертолётнинг нархи 400 минг доллар туради.
Изоҳ (0)