Буюк Британия шаҳзодаси Гарри Жанубий Африкадаги поло бўйича хайрия ўйини чоғида отдан йиқилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Ҳодиса Гарри жиловни тортганда рўй берди: от кескин тўхтаб, чавандозни итқитиб ташлади. Шаҳзода жароҳатланмагани боис ўйин давом эттирилди, бироқ ўйин охирида у яна майсага йиқилди. Гарри сардорлик қилган жамоа якунда 7:8 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Гарри отаси шаҳзода Чарльз каби полонинг тажрибали ўйинчиси ҳисобланади. У доимий равишда хайрия ўйинларида иштирок этади.
Изоҳ (0)