Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2013 йил 30 ноябрда Евромайдонни тарқатиб юбориш тўғрисида шахсан қарор қабул қилган ва буни амалга оширишни собиқ ички ишлар вазири Виталий Захарченко, миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг собиқ котиби Андрей Клюевга топширган. Бу ҳақда Украина бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: AP

Фото: AP

«Тергов давомида Майдонни тарқатиб юбориш ва буни айнан куч ёрдамида амалга ошириш тўғрисидаги қарор бевосита собиқ президент томонидан қабул қилингани аниқланди», — дея таъкидлади 17 ноябрь, сешанба кунги брифинг чоғида Украина бош прокуратураси махсус текширувлар бошқармаси бошлиғи Сергей Горбатюк.

Прокуратура вакили Майдонни тарқатиб юбориш учун ҳеч қандай қонуний асос бўлмагани, суднинг тегишли қарори қабул қилинмаганини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар