17 ноябрга ўтар кечаси Франция ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда ИШИД гуруҳи таянчи ҳисобланган Ракка шаҳрини яна бомбардимон қилди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Франция мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, натижада қўмондонлик пункти ва машғулотлар лагери йўқ қилинган. Рейдда 10 та ҳарбий самолёт қатнашди. Париж вақти билан 1:30 да улар Раккадаги нишонларга 16 та бомба ташлади.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Франция авиацияси Париждаги кетма-кет терактлардан сўнг ИШИД нуқталарига биринчи марта зарба бергани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)