Россиянинг Airbus A321 лайнери 31 октябрь куни Мисрда қулаган эди. Самолёт Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган эди. Самолёт бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлган, уларнинг қарийб ҳаммаси россияликлар эди.
Дастлаб Россия ҳодиса сабаблари орасида терактни асосий версия сифатида кўрмаётган эди. Авиаҳалокатдан бир ҳафта ўтиб — 6 ноябрь куни Россия маъмурияти хавфсизлик нуқтаи назаридан Мисрга парвозларни тақиқлаб қўйганди.
Изоҳ (0)