Миср ички ишлар вазирлиги ОАВда пайдо бўлган Россиянинг A321 самолёти қулашига алоқадорликда гумон қилиниб, Шарм-аш-Шайх аэропортининг икки нафар ходими қўлга олингани тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
Reuters агентлиги Миср махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, аэропортнинг икки нафар ходими самолёт бортига бомба жойлаштиришга ёрдам беришда гумон қилинаётгани тўғрисида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников A321 теракт оқибатида қулаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)