Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатида кучли ёмғирлар туфайли рўй берган тошқин қурбонлари сони 100 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қишлоқ жойларидаги уйларни сув босган Кансирпурам тумани тошқиндан энг кўп жабр кўрди. Штатнинг маъмурий маркази Ченнаи шаҳрида мактаблар, олий ўқув юртлари ва нодавлат муассасалари ёпилган, чунки шаҳарнинг катта қисми уч кундан бери сув остида қолмоқда.
Қутқарув амалиётларига армия ва ҳарбий-ҳаво кучлари жалб этилган. Штат бош вазири Жаярам Жаялалитха 75 миллион доллар миқдоридаги ёрдам жамғармаси тузилганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тамилнаду штатидаги тошқинлар оқибатида 71 киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар бергандик.
Изоҳ (0)